Диққат! Портал тест режимида ишламоқда!

Наманган вилояти ҳокимлигининг

Жамоатчилик иштироки портали

Ушбу портал Наманган вилоятида 2022 йил учун инвестиция ва бошқа ҳудудий дастурларни шакллантиришда фуқаролар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ва кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш ҳамда уларнинг берадиган таклифларини қабул қилиш учун йўлга қўйилган

 Таклиф бериш
Таклифни юбориш учун барча майдонларни тўлдириш шарт
Сиз билан боғланиш учун телефон рақамингизни қолдиринг!
Таклиф бериш учун қўйидаги майдонларни тўлдиринг!!!
 Таклиф мақомини текшириб кўринг
 Оммавий оферта

Ҳурматли фойдаланувчи!

Сизга вилоят ҳокимига бевосита электрон тарзда таклифларни юбориш имконияти тақдим этилмоқда. Шу билан бирга, Сизнинг юбораётган таклифингиз расмий мақомга эга эканлигини ҳам эслатиб қўймоқчимиз.

Шу сабабли, Сиздан қуйидагиларни унутмаслигингизни сўраймиз:

1. Жисмоний шахс сифатида мурожаат йўлласангиз, фамилиянгиз (исмингиз, отангизнинг исми), яшаш жойингиз тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатингиз моҳияти баён этилган бўлиши шарт. Юридик шахс сифатида мурожаат йўлласангиз юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши ва мурожаатнинг моҳияти баён этилиши талаб этилади.

2. Алоҳида эътибор беринг! Туҳмат, ҳақорат сўзлар ишлатилган ва ёлғон хабар берувчи мурожаатларни тақдим этиш мумкин эмас.

3. Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда мурожаатларингиз рад этилиши мумкинлигини эслатиб ўтмоқчимиз:

  • одобсизлик мазмунидаги мурожаатлар (уятсиз ёхуд ҳақоратли иборалар, таҳдидлар, мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва шунга ўхшаш мурожаатлар);

  • мурожаат матнида тушунарсиз қисқартиришлар ёки реклама материаллари мавжуд бўлган, таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган мурожаатлар

4. Шунингдек, фойдаланувчининг бир неча бор битта масала бўйича жавоб берилган мурожаатини қайта юборилганда агар унда янги важлар ёки ҳолатлар келтирилмаган бўлса, кўриб чиқилмайди. Мазкур шартларнинг барчаси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.