taklifim.uz
Яратиш

Тўй ва оилавий маросимлар учун

Меҳмонларингизни гўзал таклифнома билан чорланг

Дизайн танланг, маълумотларни телефонингизда киритинг ва таклифномани битта ҳавола орқали юборинг.

Бепул яратинг ва кўриб чиқинг — тўлов фақат эълон қилишда.

Саволингиз бўлса, Телеграмда ёзинг

9:41

Имкониятлар

Таклифномада ҳамма нарса бор

Меҳмонларни таклиф қилиш, жавобларини йиғиш ва байрамни эслаб қолиш — битта ҳаволада.

Дизайнлар тўплами

Таклифнома дизайнлари

Дидингизга мосини танланг — ҳар бир дизайнни жонли кўриш мумкин.

Уч қадам

Таклифнома бир неча дақиқада

  1. 01

    Дизайн танланг

    Тўйингиз руҳига мос дизайнни танланг.

  2. 02

    Маълумотларни киритинг

    Исмлар, сана, манзил, суратлар ва мусиқа — ҳаммаси телефонингиздан.

  3. 03

    Ҳаволани улашинг

    Тўловдан сўнг таклифнома эълон қилинади. Ҳаволани Телеграм ёки исталган мессенжерда юборинг.

Саволлар

Кўп сўраладиган саволлар

Таклифнома яратиш пулликми?

Яратиш ва кўриб чиқиш бепул. Тўлов таклифномани эълон қилганингизда, танланган дизайн нархи бўйича олинади.

Меҳмонларга қандай юбораман?

Эълон қилингач, таклифноманинг шахсий ҳаволаси пайдо бўлади. Уни Телеграм, WhatsApp ёки SMS орқали юборинг — меҳмонлар ҳеч нарса ўрнатиши шарт эмас.

Эълон қилгандан кейин ўзгартирса бўладими?

Ҳа. Вақт, манзил ёки суратларни исталган пайт таҳрирлашингиз мумкин, ҳавола ўзгармайди. Фақат дизайнни тўловдан сўнг алмаштириб бўлмайди.

Таклифнома қанча вақт очиқ туради?

Таклифнома тадбирдан кейин ҳам очиқ қолади. Тадбир кунидан бир йил ўтгач унинг суратлари ўчирилади, матни эса сақланади.

Тугалланмаган қоралама нима бўлади?

Охирги таҳрирдан 7 кундан кейин қораламанинг суратлари автоматик ўчирилади, қораламанинг ўзи сақланади. Бир вақтда 30 тагача қоралама сақлаш мумкин.

Электрон таклифнома қоғоз таклифномадан нимаси билан яхши?

Электрон таклифнома чоп этиш ва тарқатишсиз бир зумда етиб боради: меҳмон ҳаволани босади ва видеоли очилиш, мусиқа, тўй вақти ва харитани кўради. Маълумот ўзгарса, уни таҳрирлайсиз — қайта чоп этиш шарт эмас.

Меҳмонлар келиш-келмаслигини қандай биламан?

Таклифномада жавоб шакли бор: меҳмон келишини ва неча киши бўлишини белгилайди, тилак ёзиши мумкин. Ҳар бир жавоб Телеграмингизга келади, ҳаммаси кабинетингизда битта рўйхатда туради.

Таклифномага мусиқа ва суратлар қўшса бўладими?

Ҳа. 6 тагача сурат қўшинг ва рўйхатдан куй танланг ёки ўз мусиқангизни юкланг — таклифнома очилганда у янграйди.

Таклифномани расм ёки QR код қилиб юклаб олса бўладими?

Ҳа. Эълон қилинган таклифномани PNG расм сифатида юклаб, чоп этишингиз ёки юборишингиз мумкин. QR кодни эса таклифнома очиладиган қилиб юклаб оласиз.

Саволларингиз борми?

Телеграм орқали ёзинг — тез жавоб берамиз.

Телеграмда ёзиш

Катта кунингизга биринчи қадам

Ҳозироқ бепул бошланг — бир неча дақиқа кифоя.

Таклифнома яратиш